The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe Overwhelming [Al-Ghashiya] - Uzbek translation - Rowwad Translation Center
Surah The Overwhelming [Al-Ghashiya] Ayah 26 Location Maccah Number 88
Сизга ўраб олгувчи ҳақида хабар келдими?
У кунда эгилиб қолган юзлар бўлур.
Меҳнат-машаққатдан ҳорғин.
(Бу юзлар) қизиган дўзахга кирур!
Қайнаб турган булоқдан суғорилур!
Уларга тикандан бошқа таом бўлмас.
У семиртирмайди ҳам, очлиқдан халос ҳам қилмайди!
У кунда хурсанд чеҳралар ҳам бўлур.
Ўз ишидан рози.
Олий жаннатдадирлар.
У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.
У жойда оқар булоқ бордир.
У жойда баланд сўрилар.
Тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.
Тизиб қўйилган ёстиқлар.
Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир.
Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?
Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига?
Тоғларнинг қандай ўрнатилганига?
Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига?
Бас, эслатинг! Сиз эслатувчидирсиз, холос.
Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.
Юз ўгирган ва кофир бўлган кимса бундан мустасно.
Уни Аллоҳ энг катта азоб билан азоблар!
Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир.
Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!